"Барселона" вингери Ламин Ямал Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) талқинига кўра, 2026 йилги "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритиши керак.
CIES Football Observatory ўтган йилдагидек, мавсум давомида энг яхши натижаларни кўрсатган 50 нафар майдон ўйинчисидан иборат рўйхатни тузди. Рейтинг учта мезон асосида шакллантирилган: ўйиннинг саккизта жиҳатидаги ҳаракатлар самарадорлиги (Impect методологиясига мувофиқ), ўтказилган учрашувларнинг рақобат даражаси ва ушбу баҳсларда қайд этилган натижалар.
2025 йилда бўлгани каби, бу сафар ҳам биринчи ўринни Ямаль эгаллади. Кучли учликдан "Бавария" ҳужумчилари Майкл Олисе ва Ҳарри Кейн ҳам жой олди.
-
Ламин Ямал ("Барселона") — 95,8 балл
-
Майкл Олисе ("Бавария") — 93,9 балл
-
Ҳарри Кейн ("Бавария") — 90,5 балл
-
Лионель Месси ("Интер Майами") — 90,4 балл
-
Дезире Дуэ (ПСЖ) — 90,4 балл
-
Килиан Мбаппе ("Реал") — 90,4 балл
-
Хвича Кварацхелия (ПСЖ) — 90,3 балл
-
Педри ("Барселона") — 90,3 балл
-
Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити") — 90,0 балл
-
Пау Кубарси ("Барселона") — 90,0 балл
"Реал" футболчиси Винисиус Жуниор 89,8 балл билан 13-ўринни эгаллади. Родри ("Барселона", 88,6 балл) — 14-ўринда, Рафинья ("Барселона", 88,1 балл) — 19-ўринда, Усмон Дембеле (ПСЖ, 86,5 балл) — 27-ўринда, Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед", 85,2 балл) — 33-ўринда, Жуд Беллингем ("Реал", 84,4 балл) — 39-ўринда, Деклан Райс ("Арсенал", 83,8 балл) эса 45-ўринда қайд этилди.













