Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Аллегри 2 та ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Рома"га қарши учрашув якунида юз берган воқеалар туфайли жазоланди ва жаримага тортилди.

Аллегри учрашувнинг 89-дақиқасида Рим жамоаси голининг ҳисобга олинганидан норози бўлди. Унинг фикрича, голдан олдин Леонардо Балерди Сама Бекемага нисбатан қоидабузарлик содир этган. Учрашув бош ҳаками Андреа Коломбо неаполликлар мураббийига қизил карточка кўрсатди. Шундан сўнг Аллегри захира ҳаками билан тортишиб қолди ва пиджагини ечиб, трибуналар остидаги хоналарга йўл олди.

Спорт судьясининг қарорига кўра, Аллегри Италия чемпионатининг кейинги икки турида иштирок этишдан четлатилди. Бундан ташқари, "Наполи" мураббийи 10 000 евро жарима тўлаши керак.

Расмий қарорда айтилишича, Аллегри "ҳакамлар бригадаси аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз гапларни айтган; бундан ташқари, кийиниш хонасида ўша расмий шахсларга нисбатан ўта ҳурматсиз ибораларни ишлатган ва рақиб жамоа вакилига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат содир этган".

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "Наполи" ушбу қарор устидан апелляция бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар икки ўйинлик дисквалификация ўз кучида қолса, Аллегри "Монца" ва "Ювентус"га қарши учрашувларда мураббийлар ўриндиғида бўла олмайди.

Киритилди: 18:39, 26.10.2026.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик