Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Юнон-рум кураши баҳсларида вакилларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медаль:
- 67 кг: Айтжан Халмаханов
Бронза медаль:
- 63 кг: Озодбек Халимбоев
Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини жамғарди.













