Мадриднинг «Атлетико» клуби Хулиан Альварес билан музокаралар олиб боришда қоидалар бузилгани юзасидан Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) шикоят билан мурожаат қилганидан кейин «Барселона» 602 евро миқдорида жарима тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Атлетико» қуйидаги қоидага таянмоқда: «Профессионал футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб у билан музокараларни бошлашдан олдин футболчига эгалик қилувчи клубни ўз нияти ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши шарт».
Шунга ўхшаш ҳолат 2019 йилнинг ёзида ҳам кузатилганди. Ўшанда «Атлетико» ҳужумчи Антуан Гризманннинг трансфери муносабати билан «Барселона» устидан Испания Қироллик футбол федерациясига шикоят қилган. Ўшанда каталонияликлар 300 минг евро жарима тўлашган.













