Дортмунднинг "Боруссия"си Германия кубогининг 1/16 финал учрашувида "Вердер"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида бўлиб ўтди.
Дортмундликлар сафида Серу Гирасси ва Карни Чуквуэмека тезкор голлар муаллифи бўлишди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди: захирадан майдонга тушган Иттен Фюллкруг уч дақиқа ичида дубль қайд этди. Дортмунд жамоасига ғалабани 90+3-дақиқада Марсель Забитцернинг голи келтирди.
"Боруссия"нинг 1/8 финалдаги рақиби қуръа натижасида аниқланади.













