"Хетафе" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг энг катта мақсади ҳақида фикр билдирди.
Ҳозирда "Ан-Наср" сафида тўп сураётган португалиялик футболчи фаолияти давомида 1000 та гол уриш мақсадига тобора яқинлашмоқда. Айни пайтда унинг ҳисобида 981 та гол бор.
"Бу йигит албатта 1000 та гол уради. У бунга муносиб. Криштиану — интизом ва матонатнинг тимсоли. Одамлар унинг фаолиятининг сўнгги йилларини эслашга мойил, аммо унинг "Реал"даги ўйинларини кўрмаганларга ўша даврни томоша қилишни тавсия қиламан. У ақлбовар қилмас даражада кучли эди, бу ҳатто кийиниш хонасида ҳам сезиларди.
Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинлардан бирида у менга: "Тўп сенда бўлганда, хоҳлаган жойингга пас бер — мен керакли жойда бўламан", деганди. Шундай пайтларда: "Худойим, энди ҳар сафар сенга пас бераман", деб ўйлайсан. Жарима майдонида у ҳақиқий йиртқич", — дея Карвахальнинг сўзларини келтиради Madrid Zone.
Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача "Реал"да тўп сурган. Карвахаль эса жамоани яқиндагина, ўтган мавсум якунланганидан кейин тарк этди.













