Мадриднинг "Реал" клубида собиқ футболчи бўлган Даниэль Карвахаль Винисиус Жуниорнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрини билдирди.
Бразилиялик вингер мавсумни унчалик яхши бошламади. Яқинда эса "Вильярреал"га қарши учрашувда майдондан четлатилгани учун Ла Лигада тўртта ўйинга дисквалификация қилинди.
"Вини — ажойиб инсон, у кийиниш хонасига қувонч олиб киради. У энг қийин вазиятларда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқмайди, тўпни талаб қилади — бу фазилатларни қадрлаш керак. У ҳеч қачон яшириниб қолмайдиган футболчилардан.
Майдондан четлатилиши билан боғлиқ вазият ёқимсиз бўлди, аммо Вини бундан ҳам қийин даврларни бошдан кечирган.
У хотиржамликни сақлаши керак. У яқиндагина шартномасини узайтирди, унинг олдида футболда ҳали кўп йиллар бор, у ажойиб футболчи. Тез орада биз аввалги тўхтатиб бўлмас Винисиусни яна кўрамиз", — дея Карвахальнинг сўзларини келтиради яқинда "Хетафе"га ўтган футболчининг фикрларини ёритган Madrid Zone.
1 ноябрь куни "қаймоқранглилар" сафарда "Расинг"га қарши майдонга тушади.













