«Ҳозирча хулоса чиқаришга эрта. У ўз ғояларини жамоага сингдиришга ҳаракат қиляпти. Ўз ўйин услубига эга, бундан ташқари, тажрибаси ҳам етарли.
«Милан» мавсумни ёмон бошламади, гарчи натижалар ҳар доим ҳам барчамиз истагандек бўлмаётган бўлса-да», — дея Шевченконинг сўзларини келтирмоқда Pianeta Milan нашри.













