«Женоа»га қарши ўйнаш жуда қийин бўлади. Бу нафақат стадиондаги муҳит, балки тактик жиҳатдан ҳам шундай.
Уларнинг ўйинда икки хил ҳаракат қилиш имконияти бор. Жамоа жисмоний жиҳатдан кучли, стандарт вазиятлардан фойдаланиши ва тўпни олдинга узатиб, тезкор ҳужумга ўтиши мумкин. Аммо энг муҳими — Де Россига хос футбол. Мен уни яхши биламан, у майдонда менинг энг ишончли футболчиларимдан бири бўлган.
У жамоага дарҳол курашчанлик, қатъият ва ҳар қандай баҳсга тайёр бўлиш руҳини олиб кирди», — дея Спаллеттининг сўзларини келтирмоқда Calciomercato нашри.













