"Интер" Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
Бугун Кристиан Киву шогирдлари 9-тур доирасида "Венеция"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Дастлабки саккизта учрашувда жамоа еттита ғалаба ва битта дуранг қайд этган эди.
"Нерадзурри" А Сериясида сўнгги марта 8 март куни "Милан"га (0:1) қарши ўйинда мағлуб бўлган. Улар ўтган чемпионатни ҳам кетма-кет 10 та ўйинда мағлубиятга учрамасдан якунлаган.
31 октябрь куни "Интер"ни яна бир дерби кутиб турибди.













