"Ливерпуль" пенальтилар сериясида "Челси"га бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.
Мерсисайдликлар Англия Лига кубогининг 1/8 финалида лондонликларни мағлуб этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса "Ливерпуль" 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Қизиллар" ҳисобида "кўклар"га қарши пенальтилар сериясида жами бешта ғалаба бор. Бу натижалар Чемпионлар лигасида (2006/07 йилги мавсум), Европа Суперкубогида (2019/20), Англия Лига кубогида (2021/22), Англия Кубогида (2021/22) ва Англия Лига кубогида (2026/27) қайд этилган.













