"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска Англия Лига кубогининг 1/8 финал босқичида "Брайтон"га қарши ўйиндаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса "шаҳарликлар" 4:3 ҳисобида устун келди.
"Брайтон" ҳозир жуда яхши формада. Улар ҳар бир ўйинда кўп гол уришмоқда, шунинг учун бизга осон бўлмаслигини тушунгандик. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Аммо бу лойиҳани бошлаганимизга атиги уч ой бўлди.
Ҳали ишлашимиз ва яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин тартибсиз кечди, лекин умуман олганда, биз вазиятни анча яхши назорат қилдик.
"Брайтон" доимо агрессив, ҳужумкор услубда ўйнайди ва рақибларни шахсий қўриқлаш усулидан фойдаланади.
Бу бошқа мусобақа, аммо бизнинг амбицияларимиз ўзгармаслиги керак. Вазифамиз — ўз ишимизни бажариш, яъни ғалаба қозониш. Ҳозирча бунинг уддасидан чиқяпмиз", — деди Энцо Мареска.













