«Арсенал» ҳимоячиси Риккардо Калафьори жароҳати сабаб «Ливерпуль»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
Football London журналисти Райан Тейлорнинг хабар беришича, италиялик футболчининг бўлажак баҳсдаги иштироки сўроқ остида. Клуб ҳозирча унинг ҳолати юзасидан расмий маълумот бермаган.
Жорий мавсумда Калафьори барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
«Ливерпуль» — «Арсенал» учрашуви АПЛнинг 9-тури доирасида 1 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.













