«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Дезире Дуэнинг иқтидори ва характери ҳақида фикр билдирди.
«Бундай ёшда ва шундай техник салоҳиятга эга футболчи учун энг қийин нарса — атрофидаги шов-шувга дош бериш.
Мен Дезирени жуда яхши биламан. У ниҳоятда меҳнатсевар ва доимо жамоага ёрдам беришни хоҳлайди. Ҳатто алмаштирилганда ҳам захира ўриндиғида жилмайиб ўтиради.
Бундай футболчини кузатиш, айниқса, болалар ва футбол мухлислари учун ёқимли. Унга шу руҳда давом этишни, камтар, шу билан бирга, катта мақсадларга интилувчан бўлиб қолишни маслаҳат бераман. Бу жуда муҳим», — деди Энрике RMC Sport нашрига.
Дуэ 2024 йил ёзидан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилмоқда. У парижликлар сафида 114 та ўйинда 33 та гол ва 31 та ассист қайд этган.













