Bild нашрининг хабар беришича, Компани ноябрь ойидаги терма жамоалар ўйинлари учун белгиланган танаффусга қадар «Бавария» бошқарувига қайтмайди. У жамоанинг яқиндаги учта учрашувида иштирок этмаслиги кутилмоқда.
«Бавария» 31 октябрь куни Бундеслига доирасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши майдонга тушади. Кейин 3 ноябрь куни Чемпионлар лигасида «Атлетико» билан куч синашса, 7 ноябрда «Майнц»га қарши ўйнайди.













