Ўзбекистон Суперлигасининг 26-турида "Пахтакор" сафарда "Хоразм"га қарши майдонга тушади.
Жамоалар мамлакат чемпионатлари тарихида 19 марта тўқнаш келган. Уларнинг 14 тасида "Пахтакор", 2 тасида "Хоразм" ғалаба қозонган. Яна 3 та учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати — 39:12, тошкентликлар фойдасига.
Хоразмда ўтказилган 9 та баҳсда ҳам "шерлар" устунлик қилган. "Пахтакор" 6 марта ғалаба қозонган, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган. Мезбонлар эса фақат бир марта зафар қучган. Бу учрашувлардаги тўплар нисбати — 18:6.
Икки жамоа ўртасидаги энг йирик ҳисоб 2006 йилда қайд этилган. Ўшанда "Пахтакор" рақибини 9:1 ҳисобида мағлуб этган.
"Хоразм" — "Пахтакор" учрашуви 30 октябрь, жума куни "Хоразм" спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 18:30 да бошланади.













