"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг "Ал-Холуд"га қарши учрашувида (5:3) учта гол урди.
41 ёшли португалиялик футболчи 66-дақиқада чап оёғи билан ҳисобни ўзгартирган бўлса, 72-дақиқада бош билан, 81-дақиқада эса ўнг оёғи билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Роналду фаолияти давомида 11-марта "идеал хет-трик" қайд этди. Футболда бир учрашувда чап оёқ, ўнг оёқ ва бош билан гол уриш "идеал хет-трик" деб аталади.
Қизиғи, манбага кўра, Криштианунинг асосий рақобатчиси Лионель Месси фаолияти давомида ҳали бундай хет-трикка эришмаган.
Роналду жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 7 та гол билан тўпурарлар пойгасида учинчи ўринда бормоқда.
Португалиялик юлдуз 2023 йил бошидан буён "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда.













