"Галатасарой" ҳимоячиси Исмоил Якобс Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
27 ёшли футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Якобснинг таъкидлашича, мазкур қарорга оиласи ва шахсий ҳаётига кўпроқ вақт ажратиш истаги сабаб бўлган.
Ҳимоячининг фаолияти энг юқори паллага чиқаётган бир пайтда миллий жамоани тарк этиши кутилмаган қарор бўлди.
Эндиликда Якобс терма жамоа мажбуриятларидан озод ҳолда бор эътиборини клубдаги фаолияти ва оиласига қаратади.













