"Брайтон" марказий ярим ҳимоячиси Диего Гомес Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, "матрасчилар" 23 ёшли хорватиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда, бироқ уни яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмаяпти. Гомес узоқ муддатли мақсад ҳисобланади. Таъкидланишича, Испания гранди ярим ҳимоячининг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Гомес барча мусобақалар доирасида 12 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёзиб қўйди.
Гомеснинг "Брайтон" билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.













