Украиналик машҳур боксчи, оғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик «Ан-Наср» ва «Ал-Холуд» ўртасидаги учрашувга ташриф буюрди.
Саудия Арабистони чемпионатининг 12-туридан ўрин олган баҳсда «Ан-Наср» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Криштиану Роналду эса хет-трик қайд этди.
«Бундай қўллаб-қувватлаш ҳаммага керак», — деб ёзди «Ан-Наср» матбуот хизмати Усикнинг суратини эълон қилиб.
Айни пайтда «Ан-Наср» 28 очко билан Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













