Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель «Бавария» бош мураббийи Венсан Компанига тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Аввалроқ бельгиялик мутахассис машғулот пайтида ҳушини йўқотиб, шифохонага ётқизилганди. Унда мия пардалари таъсирланиши аниқланган. Компани шифохонадан жавоб берилгач, дам олиши тавсия этилган.
«Бу воқеани эшитиб, жуда хафа бўлдим. Унинг тезроқ соғайишини тилайман. Компани ишини ва камситишларга қарши қатъий позициясини жуда ҳурмат қиламан.
У ўз хоҳиши билан уйда қолмагани аниқ. Организми унга ниҳоят "тўхта" деган сигнални берган», — деди Меркель MagentaTV'га.
Собиқ канцлер 2019 йилда ўзида кузатилган қалтираш ҳолатини ҳам эслаб, бунга тўпланган руҳий зўриқиш сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.













