"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Эндрик Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишдан "Рома" ва "Милан" клублари манфаатдор. Ҳар икки жамоа ҳужумчини диққат билан кузатиб бормоқда ва ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Бироқ трансфер январь ойида амалга ошиши шарт эмаслиги таъкидланмоқда. Клублар Эндрикни кейинги трансфер ойнасида ҳам сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Жорий мавсумда Эндрик барча мусобақалар доирасида атиги тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













