Туринликлар жорий мавсумда А Сериянинг 9 та учрашувида 14 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 8-поғонасидан жой олган.
«Жамоа таркиби кучсиз. Бу футболчилар оқ-қора либосни кийишга муносиб эмас. Турин бамисоли ҳамма нарсага бефарқ шаҳарга айланиб қолди: жамоа мағлуб бўлади, аммо ҳеч нарса ўзгармайди, ҳамма хотиржам.
Барча айбни, албатта, муайян масъулиятга эга бўлган Спаллеттига юклашдан олдин, жамоа таркибининг сифати ва қандай жамоа шакллантирилганига эътибор қаратган бўлардим», — деди Ди Ливио.













