«Айрим жиҳатлардан қараганда, “Сан-Сиро” бой тарихий хотиралар маскани ҳисобланади. Бироқ у замонавий стадионларга қўйиладиган талабларга ва мухлисларнинг истакларига энди тўлиқ жавоб бермайди», — деди Маротта The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Янги стадион амалдаги «Жузеппе Меацца» аренаси ёнида қурилади. Шу боис «Интер» ва «Милан» янги иншоот фойдаланишга топширилгунига қадар ҳозирги стадионда ўйнашда давом этади.
Қурилиш ишлари 2028 йилда бошланади. Стадион 2031/32 йилги мавсумга қадар тайёр бўлиши режалаштирилган. Бу Италия ва Туркия ҳамкорликда мезбонлик қиладиган Евро-2032 мусобақаси арафасига тўғри келади.
«Бугунги маълумотларга эътибор қаратсак, “Реал” “Бернабеу” стадиони орқали йилига қарийб 250 миллион евро даромад олади. Биз эса “Сан-Сиро”дан ҳозирда 100 миллион еврога ҳам етмайдиган маблағ ишлаб топяпмиз. Стадион клуб учун нафақат муҳим актив, балки даромад манбаи ҳамдир», — дея давом этди Маротта.













