Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов ФИФА раҳбарияти билан мамлакат жамоаларининг халқаро мусобақаларга қайтиши масаласини муҳокама қилиши мумкин.
«Чемпионат» нашри маълумотига кўра, Митрофанов Бокуга етиб келган. Озарбайжон пойтахтида 31 октябрь куни ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва ФИФА фестивали якунланади. Шу кунларда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам шаҳарга ташриф буюради.
Томонлар Россия жамоаларининг халқаро майдонга босқичма-босқич қайтиши имкониятларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, хоккейдан фарқли равишда, футболда Спорт арбитраж суди (CAS) Россияга нисбатан муддатсиз четлатиш қарорини қабул қилган.













