«Менимча, бу ўзига хос учрашув. Чунки у бир шаҳарда ўтказилади. Кеча эса янги стадион лойиҳаси билан танишдик. Бу бетакрор рақобат, айни пайтда чуқур тарихий боғлиқлик ҳам бор: бир шаҳарда жойлашган, бир стадиондан фойдаланадиган икки буюк жамоа.
Бундай ҳолатни бошқа жойда учратиш қийин. Бу ҳақиқатан ҳам алоҳида воқеа. Агар Португалия футбол маданияти билан таққосласак, бу ердаги туйғулар ўша ердагисига жуда ўхшайди. Ғалаба учун масъулият ҳисси, мухлисларнинг жўшқинлиги бир-бирига яқин. Бу ердаги футбол маданияти Португалияникига ўхшайди», — деди Аморим.













