"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Ашраф Хакимийнинг ўйинини юқори баҳолади.
Парижликлар ҳимоячиси Франция чемпионатининг 9-турида "Гавр"га қарши ўйинда (5:1) хет-трик қайд этди ва икки голли узатмани амалга оширди.
— Хакимий ҳақида гаплашмоқчиман. Илгари учта гол уриб, иккита голли узатма берган ҳимоячини кўрганмисиз?
— Ҳа, Хакимий — жамоа сардори. Биз унинг нималарга қодир эканини жуда яхши биламиз. Аслида, у кўпроқ ҳужумчига ўхшайди: юқорида ҳаракат қилади, очилишни ва голли узатмалар беришни билади. Тўп бизда бўлганида, у ҳақиқий ҳужумчига айланади. Тўп рақибда бўлганида эса ҳамма ҳимоячига айланади.
У дунёдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси. Аммо мени унинг учта гол ургани унчалик ҳайратлантирмайди. Менга унинг доимо энг юқори савияни сақлаб келаётгани ва ҳар доим ўйнашга тайёрлиги ёқади. Бу бизнинг жамоамиз учун жуда муҳим, — деди Энрике.













