"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик жамоа сардори Бруну Фернандешнинг майдондаги ҳиссиётга бой ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.
Журналистлар Каррикдан вазминроқ характери билан ажралиб турадиган Гарри Магуайр сардорликка муносиброқ эмасми, деб сўрашди.
"Бруну — бизнинг сардоримиз. Ҳар бир инсон етакчилик қобилиятини турлича намоён қилади. Энг муҳими — майдондаги ҳаракатлар ва натижалар.
Фернандеш клубимиз тақдирига бефарқ эмас, муваффақиятга эришишни жуда истайди. Биз биргаликда жамоани олдинга бошлашга ҳаракат қиляпмиз", — деди Каррик.
"Манчестер Юнайтед" бугун, 31 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да "Челси" меҳмони бўлади.













