"Тоттенхэм" "Ювентус"нинг қанот ҳимоячиси Андреа Камбьясони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Calciomercato маълумотига кўра, лондонликлар 26 ёшли италиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ "Ювентус"нинг молиявий талаблари трансферга тўсқинлик қиляпти.
Туринликлар Камбьясо учун 30–40 миллион евро талаб қилмоқда.
Ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 8 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма берган. Унинг "Ювентус" билан шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади.













