«Реал» «Челси»нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жош Ачимпонгни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, англиялик футболчи Лондон клуби билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти. Вазиятдан фойдаланишга интилаётган «Реал» ва «Бавария» унга қизиқиш билдирмоқда.
«Челси» Ачимпонгни 40–50 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг бозор қиймати эса 30 миллион еврони ташкил этади.
Ҳимоячи 2024 йилдан буён «Челси» асосий жамоасида ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган.













