«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа юлдузи Коул Палмернинг келажаги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди.
«Палмер жамоада қоладими? Албатта! У доим режаларимизнинг бир қисми бўлган. Коулнинг клубни тарк этиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган», — деди Алонсо.
Мутахассиснинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.
24 ёшли англиялик ярим ҳимоячи 2023 йилдан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилади. Унинг клуб билан шартномаси 2034 йил июнигача амал қилади.
Палмернинг бозор қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда.













