«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Каррикни «Челси»га қарши ўйиндаги эҳтимолий мағлубиятдан кейин ҳам истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти.
The Touchline маълумотига кўра, клуб раҳбарлари мураббийнинг келажаги юзасидан шошилинч қарор қабул қилмоқчи эмас.
Манбанинг таъкидлашича, «МЮ» раҳбарияти терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келадиган халқаро танаффусгача кутишни ва шундан кейингина Каррикнинг тақдирини ҳал қилишни маъқул кўрмоқда.
«Челси» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви бугун, 31 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.













