«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик АПЛнинг 9-турида «Челси»га қарши ўйин олдидан жамоасининг мақсади ҳақида гапирди.
«Биз натижага эришишга чанқоқмиз. Очколар тўплашни ва ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Олдимизда буни амалга ошириш учун навбатдаги имконият турибди», — деди Каррик. Унинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.
«Челси» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви бугун, 31 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.
Баҳс олдидан «Челси» АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни, «Манчестер Юнайтед» эса 17-поғонани эгаллаб турибди.













