Англия терма жамоаси ва «Ньюкасл»нинг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер АПЛнинг 9-туридаги «Челси» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви учун ўз тахминини билдирди.
«Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги ўйинига қараб, улар Лондонга келиб ғалаба қозонишига ишонмайман. Шу сабабли «Челси»нинг ўз майдонида ғалаба қозонишини тахмин қиляпман», — деди Ширер.
«Челси» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви бугун, 31 октябрь куни Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.













