«Вест Ҳэм» устози Сем Эллардайс АПЛ доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирар экан, уларни енгиш мумкинлигини таъкидлади. Хабарингиз бор, ўтган турда жамоа «Тоттенҳэм»ни Лондонда 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
«Сити»ни енгса бўлади. «Кардифф» ва «Астон Вилла» буни исботлашди. Биз бу натижалардан хулоса чиқаришимиз керак.
Терма жамоаларнинг таътилидан кейин уйда ўйнаймиз. Биз бу учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Улар меҳмондаги икки учрашувда мағлуб бўлишди ва 5та гол ўтказиб юборишди. Шунинг учун бизда ҳам имкониятлар етарли.
Биз энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. «Тоттенҳэм»га қарши ҳамма бор кучини намойиш этди ва натижада биз ғалаба қозондик»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.