Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Алексей Евстафеев: «Бор эътиборимиз Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеевнинг таъкидлашича, шогирдлари Непалга қарши ўйинда янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь, сешанба куни ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари «А» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Непалга қарши майдонга тушди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда терма ҳужумчиси Элдор Шомуродов хет-трикка эришган бўлса, Нажмиддин Нормуродов ва Бобур Давлатов ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.

«Непал ёшлар терма жамоаси иштирокидаги дастлабки икки ўйинни кўргандик. Ушбу жамоа ҳақида тасаввурга эга эдик, шундан келиб чиқиб, ўз ўйинимизни ташкил этдик. Албатта, бугун ғалаба қозонишимизни, кўп гол уришимизни кутгандик. Бундан ҳам йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ қатор вазиятлардан фойдалана олмадик», - деди Алексей Евстафеев.

Непалга қарши ўйинда бир қатор футболчилар илк бор биринчи дақиқалардан майдонга тушишди. Бир қатор асосий таркиб футболчиларига, жумладан, терма етакчиларидан бири Миржамол Қосимовга бўлажак муҳим ўйинлар олдидан куч тўплаб олиш имкони берилди.

«Саралаш баҳслари учун ўз стратегиямиз бор. Биз айнан шу стратегияга асосланиб ишлаяпмиз. Қисқа вақт оралиғида кўп учрашув ўтказишга тўғри келади, шундан келиб чиқиб, баъзи футболчилар кучларини тўплаб олишларига имкон яратамиз, бошқаларига эса ўйнаш имконини берамиз. Олдинда бизни яна икки муҳим ўйин кутиб турибди, шунинг учун кучларни тўғри тақсимлай олишимиз муҳим аҳамиятга эга», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш доирасидаги навбатдаги учрашувни 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Саралашнинг дастлабки ўйинида Қатарга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ҳиндлар, 2-турда Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этишди ва финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттиришмоқда.

«Бизни олдинда Ҳиндистонга қарши ўйин кутиб турибди, шунинг учун ҳозирча Қатарга қарши кечажак ўйин ҳақида ҳозирча ўйлаётганимиз йўқ. Бор фикру-хаёлимиз айнан Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган, чунки – айнан шу яхши жамоа устидан қозонилажак ғалаба бизни Осиё чемпионати финал босқичига олиб чиқишини яхши тушунамиз», - деди Евстафеев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш кампаниясини ушбу ўйинларга мезбонлик қилаётган Қатарга қарши ўйин билан якунлайди. Кўпчилик мутахассислар томонидан Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги 12 октябрь куни бўладиган ўйин ўзига хос финал учрашувига қиёсланмоқда.

«Тўғри, мен Қатар ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўрдим, албатта. Бу жамоа ҳақида нима дейишим мумкин? Яхши шаклланган, ўйини бор, тезкор ҳаракат қиладиган футболчилардан ташкил топган кучли жамоа. Қатарга қарши ўйинда бизга осон бўлмайди», - дея қўшима қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:45, 08.10.2013.
Ўқилди: 4143 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.