"Ливерпуль"га тегишли бўлган ва айни пайтда "Валенсия"да ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Харви Эллиот фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Football Insider маълумотига кўра, 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Лидс" қизиқиш билдирмоқда. Трансфер январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин.
Хабар қилинишича, "Валенсия" Эллиотнинг ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилишни режалаштирмоқда. "Ливерпуль" ҳам ярим ҳимоячини келгуси режаларига киритмаган.
Футболчининг ўзи эса АПЛнинг бошқа клубига доимий асосда ўтишга тайёр.
Эллиот жорий мавсумда Испания чемпионатида бор-йўғи 6 та учрашувда майдонга тушди ва гол ёки голли узатма қайд этмади.
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.













