Кириш Регистрация

Колин Тоал: «Шубҳасиз, Ўзбекистонга қарши ўйин қийин кечади»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Доҳада бўлиб ўтаётган саралаш баҳслари доирасида Ҳиндистон билан баҳс юритади. Бунгача ҳар иккала жамоа иккитадан ўйин ўтказиб, ҳиндлар битта ғалаба ва бир мағлубият қайд этишган бўлса, Евстафеев шогирдлари 6 очкога эга бўлиб туришибди. Бугунги ўйин қитъа чемпионати йўлланмаси учун курашда муҳим аҳамиятга эга.

Ҳиндистон ўзининг Непалга қарши аввалги ўйинини 6 октябрь куни ўтказиб, ўйин сўнгида урган битта голи эвазига ғалаба қозонган бўлса, Ўзбекистон эса бу рақиб билан 8 октябрь куни ўйин ўтказди. Демак, Колин Тоал шогирдлари муҳим баҳс олдидан 4 кун дам олишга муваффақ бўлишди. Евстафеев эса ҳам вазиятни инобатга олиб, Непал билан ўйинда асосий таркибнинг бир нечта футболчиларига дам берди.

Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси бош муриббийи бугунги ўйин ҳақида фикр билдирар экан, ўзбек футболига юқори баҳо берди.

"Ўзбекистон 1995-1998 йиллар оралиғида футболчилардан иборат 3та терма жамоага эгалиги уларда ёшар билан ишлар яхши йўлга қўйилганини билдиради. Ўзбекистоннинг U17 жамоаси ушбу ойда БААда бошланадиган ЖЧда иштирок этади. Шунингдек, бу мамлакат U16 ва U19 жамоаларига эга. Ўзбекистонннинг 20 ёшли футболчилари эса ЖЧда иштирок этиб, яхшигина ҳайратлантирди", дейди Тоал.

"Непалга қарши ўйинда қўлга киритилган ғалаба биз учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлди. Йигитлар бу ўйинда ажойиб ўйин кўрсатишди. Агар ўйин дуранг натижа билан якунланганида ҳам мен уларнинг ўйинидан фахрланган бўлардим. Албатта, ғалаба Осиё чемпионати йўлланмаси учун курашиш имкониятимизни оширди. Фаяз томонидан киритилган гол эвазига йўлланма умидини сақлаб турибмиз. Бу бизга Ўзбекистонга қарши ўйинда ёрқин ўйин кўрсатишимиз учун стимул беради. Шубҳасиз, ўйин қийин кечади. Рақиб жамоа таркибида бир неча нафар яхши йигитлар бор, бироқ Непал устидан қозонилган ғалаба бизга ишонч бағишлари керак", қўшимча қилди англиклик мутахассис.

Манба: www.sports.ndtv.com
Киритилди: 10:09, 10.10.2013.
Ўқилди: 5150 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик