Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Боксчиларимиз эртага ЖЧга жўнаб кетадилар

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 14-26 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади. Ушбу жаҳон чемпионатида дунёнинг 116 давлатидан 576 нафар чарм қўлқоп устаси 10 вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилади.

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) маълумотларига кўра, бу бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади (2011 йили Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 113 давлатдан 570 нафар боксчи иштирок этган).

Энг кўп 39 давлат Европа қитъасидан ташриф буюради. Осиё қитъасидан 26 давлат, Америка қитъасидан 25 давлат, Африка қитъасидан 22 давлат, Океаниядан 4 давлат терма жамоалари жаҳон чемпионатида иштирок этадилар (Ҳиндистон терма жамоаси AIBA байроғи остида қатнашади).

Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Олимжон Маҳмудов берган маълумотга кўра, мазкур жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади.

“Терма жамоамиз аъзоларининг кайфиятлари аъло даражада, — дейди Олимжон Маҳмудов. — Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришимиз учун Давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Уч босқичда олиб борилган ўқув-машғулот йиғинлари орқали Алматига борадиган терма жамоа таркиби аниқланди. Тошкентда Сидней Жаксон хотирасига бағишлаб ўтказилган анъанавий халқаро турнир ҳам чарм қўлқоп усталаримиз учун ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтади. Бир сўз билан айтганда, бу галги жаҳон чемпионатига ҳам ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйган холда йўл оляпмиз. Насиб этса, Алмати рингларида ёрқин ғалабаларни қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз”.

Ўзбекистон делегацияси 11 октябрь куни Алмати шаҳрига йўл олади. 12 октябрда Халқаро хаваскор боксчилар ассоциациясининг техник Конгресси ўтказилса, 14 октябрдан жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.

Қуйида жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз берилган:
-49 кг. Ҳасанбой Дўстматов (Андижон)
-52 кг. Жасурбек Латипов (Андижон)
-56 кг. Шаҳриёр Исоқов (Андижон)
-60 кг. Фазлиддин Ғоипназаров (Бухоро)
-64 кг. Санжар Раҳмонов (Андижон)
-69 кг. Хуршид Норматов (Андижон)
-75 кг. Азиз Абдуғофуров (Андижон)
-81 кг. Ойбек Мамазулунов (Андижон)
-91 кг. Рустам Тўлаганов (Тошкент шаҳри)
+91 кг. Мирзоҳид Абдуллаев (Андижон)
Терма жамоа бош мураббийи: Марс Қўчқоров.

Биз ҳам ўз навбатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бел боғлаган терма жамоамиз аъзоларига жаҳон чемпионатида омад ва зафарлар тилаймиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:30, 10.10.2013.
Ўқилди: 4280 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.