Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миржалол Қосимов: «Биринчи бўлимда футболчилар рақибни менсишмади»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Буни тан оламан. Иккинчи бўлимда захирадан тушган ёш футболчилар ишончни оқлашди. Уларнинг икки нафари гол урди. Бундай рақибларга нисбатан менсимаслик ҳолати бўлмаслик керак. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаслигини сабаби ҳам шунда. Ўтказиб юборилган голга келсам, қарши ҳужумда ўйинчиларни ёпа олмадик. Иккинчи бўлимда ярим соатда бўлганидек ўйнасак, кейинги ўйинларда ҳам яхши натижага эришамиз.

— Иккинчи бўлимда берилган кутилмаган зарба гол билан якунланди. Нима учун биринчи бўлимда шундай зарбаларни кўрмадик.
— Ўйин бошида Жасур Ҳасанов ҳам яхши узатма берганди. Аммо Жепаров ундан фойдалана олмади. Аслида биринчи бўлимда ҳам қанотларни ўзгартирган ҳолда, қулай вазиятларга футболчиларни чиқаришимиз керак эди. Аммо биринчи бўлимда бу режа амалга ошмади.

— Кейинги ўйинларда асосий таркибда ёш футболчиларни кўришимиз мумкинми?
— Майдонга чиққан ҳар бир футболчи жонини бериб ўйнаши керак. Миллий терма жамоа ҳамиша кучли ўйин кўрсатиши керак. Бугун иккинчи бўлимдаги ўйинимиз каби. Бугун тажрибали футболчиларда рақибни менсимаслик ҳолатларга кўзга ташланди. Бундан ташқари Вьетнам футболчилари ҳам ётиб олишиб, ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишди.

— Дарвозабон Элдорбек Суюновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Суюновнинг бугун терма жамоадаги илк ўйини эди. Голда унинг айби йўқ. У биринчи зарбани қайтарди ва иккинчи вазиятда ҳимоячилар унга ёрдам беришлари керак эди. Биринчи ўйин учун у ёмон ҳаракат қилмади.

— Ўйин тугагандан кейин футболчилар мухлисларга миннатдорчилик билдиришди. Гейнрих эса ҳаммадан аввал кийиниш хонасига кириб кетди. У алоҳида "республика"ми?
— У вазиятдан узоқда бўлган бўлиши мумкин, чарчаган бўлиши мумкин. Бу вазиятда ёмонликни кўрмаяпман. Бундан фожиа ясаш керакмас. Унинг характери шунақа. Унинг кўнгли жамоа билан, "алоҳида" республика эмас.

— Қорни тўйиб қолган футболчиларни захира ўриндиғига ўтказиб қўйиб, уларни жазолаш мумкинми?
— Бу билан иш битмайди. Шунчаки улар бугун рақибни менсишмади. Улар ўз клубларида яхши ўйнаб, доимо ўйин амалиётига эга бўлиб келишмоқда. Тушунаман, футболчи хато қилиши мумкин, аммо иштиёқ ҳамиша юқори бўлиши шарт.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:52, 15.10.2013.
Ўқилди: 10828 марта.
Фикрлар: 121 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.