Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЖЧ-2014 қуръаси. Биринчи саватча вакиллари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, ЖЧнинг финал босқичига қуръа ташлаш жараёнида жамоаларни саватчага ажратишда ФИФАнинг октябрь ойидаги рейтинг жадвали асос қилиб олинади. Биринчи саватчадан мезбон — Бразилия, амалдаги чемпион — Испания ва рейтингда юқори ўринни эгаллаган яна 6 жамоа жой олиши кўзда тутилганди.

Демак, бугун эълон қилинган рейтинг жадвалига кўра, 1-саватчада қуйидаги жамоалар ўрин оладиган бўлишди: Бразилия, Испания, Германия, Аргентина, Колумбия, Бельгия ва Швейцария. Агар Уругвай терма жамоаси Иордания тўсиғидан ўта оладиган бўлса, улар ҳам биринчи саватча орқали қуръага тортилишади. Агар Иордания ЖЧга чиқса, у ҳолда 1-саватчага Голландия киради.

Қолган саватчалар эса географик жойлашув нуқтаи назаридан ташкил қилинади.

Бугунги рейтинг жадвали, шунингдек, Европа саралаш компаниясида плей-офф босқичи саватчаларини ҳам аниқлаб берди.
1-саватча: Португалия, Греция, Хорватия, Украина
2-саватча: Франция, Швеция, Руминия, Исландия
Европадаги плей-офф баҳсларига қуръа 21 октябрь куни ташланади.

Ҳозирги кунда мезбонлардан ташқари 20та жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Улар:  Австралия, Аргентина, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Эквадор, Англия, Германия, Гондурас, Эрон, Италия, Япония, Жанубий Корея, Голландия, Россия, Испания, Швейцария ва АҚШ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:19, 17.10.2013.
Ўқилди: 6277 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик