Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Тўрт нафар боксчимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида тўрт нафар чарм қўлқоп усталаримиз биринчи босқичдан муваффақиятли ўтиб, ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда.

Вазни 56 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳриёр Исоқов биринчи босқичда непаллик Дениш Шрестни катта устунлик билан мағлубиятга учратиб, 1/16 финал босқичида қирғизистонлик Омурбек Малабековга қарши баҳс юритадиган бўлди. Ушбу жанг 19-октябрь куни ўтказилади.

Оғирлик вазни 75 кг.гача бўлган спортчилар баҳсида иштирок этаётган яна бир ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров ҳам дастлабки босқичда Сейшел ороли вакили Жовет Жонни яққол устунлик билан мағлуб этди. Азизбек 19-октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги босқичда тожикистонлик Наврўз Жавоев билан баҳс юритади.

Аввал хабар қилганимиздек, мазкур жаҳон чемпионатида боксчиларимиздан биринчи бўлиб рингга кўтарилган Рустам Тўлаганов (-91 кг) дастлабки жангда Янги Зеландия вакили Давид Лайтни енгиб, бугун ўтказиладиган 1/16 финал босқичида молдовалик Владимир Челесга қарши рингга кўтарилади.

Оғирлик вазни 64 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган Осиё чемпиони Санжарбек Раҳмонов эса биринчи босқичда замбиялик Жильберт Чумбени мағлуб этган ва кейинги босқичда озарбайжонлик Ҳайбатулла Гаджиалиев билан куч синашадиган бўлди.

Бугун, шунингдек, жаҳон чемпионати совриндори Жасурбек Латипов (-52 кг) германиялик Ҳамза Тоубага қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатига йўл олган 10 нафар боксчиларимиздан 9 нафари ғолиблик учун курашни давом эттиришмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:33, 18.10.2013.
Ўқилди: 4258 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик