Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийси Диего Марадона 2010 йилги жаҳон чемпионатидаги Лионел Мессининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«2010 йилги жаҳон чемпионатида Мессининг ўйинидан ажабланмадим. У ёмон ўйнамади, шунчаки биз ғалаба қозона олмадик. Унинг йиғлаганини кўрдим. Ҳеч ким Месси каби афсуслангани йўқ.
У терма жамоа билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишини хоҳлайман. Албатта, Испания ва Бразилия билан баҳслашиш осон бўлмайди.
Лео ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчи ҳисобланади. Албатта Роналду, Балотелли ва Неймарларни ҳам таъкидлаш керак, лекин фақат Месси бешта футболчини ортда қолдириши мумкин»,- дейди Марадона.