«МЮ» ярим ҳимоячиси Аднан Янузайнинг таъкидлашича, унинг қайси терма жамоада ўйнашини отаси ҳал қилади.
«Мен «МЮ»да бахтлиман ва жамоанинг муваффақияти учун бор кучимни беришга тайёрман. Жамоамга ёрдам беришни ва шу билан бирга дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлайман.
Қайси терма жамоада ўйнашимни эса отам ҳал қилади»,- дейди футболчи.
Таъкидлаш жоизки, Янузай Англия, Сербия, Альбания, Туркия ва Бельгия терма жамоаларида ўйнаш ҳуқуқига эга. Унда юқоридаги давлатларнинг фуқаролиги мавжуд.













