«Барселона» устози Херардо Мартино жамоа ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг жароҳатидан тикланиши ҳақида фикр билдирди.
«Пуйолдаги иштиёқ мени ҳайратга солди. У худди биринчи учрашувида майдонга тушадигандек тайёргарлик кўрмоқда.
Карлеснинг қайтиши жамоага ва унинг ўзига қўшимча куч беради. У майдонга қайтишни интизорлик билан кутаётган эди.
«Осасуна»га қарши ўйинда Пике ўйнамайди. Унда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин биз футболчига дам беришга қарор қилдик»,- дейди мураббий.