"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Норвич"га қарши ўйиндаги (4:1) биринчи голга алоҳида эътибор қаратиб интервью берди.
"Уилширнинг голи - энг ҳақиқий шедевр, мен кўрганлар ичида энг кўп ҳайратда қолдирадиган гол бўлди. Бир мақсадда бирлашган техника ва тезлик! Бу "Арсенал"нинг намунавий голи, менинг жамоам айнан шундай ўйнаши керак", - деди Венгер.