Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Бокс. Саккиз нафар ҳамюртимиз ЖЧнинг 1/8 финалида

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида бир йўла саккиз нафар ҳамюртимиз 1/16 финал жангларини муваффақиятли якунлаб, нимчорак финалга чиқдилар.

Бугун чорак финал йўлланмаси учун кечадиган жангларда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Вазни 49 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши жанг олиб борса, Санжарбек Раҳмонов (-64 кг) жазоирлик Абдулқодир Чади билан баҳс юритади. Оғирлиги 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Азизбек Абдуғофуров сербиялик Александар Дреновакка рўбаро келса, оғир вазндаги боксчилар мусобақасида Рустам Тўлаганов (-91 кг) қозоғистонлик Антон Пинчукка қарши рингга кўтарилади.

Қолган 4 нафар чарм қўлқоп усталаримиз 22-октябрь куни 1/8 финал баҳсида рингга чиқадилар.
-52 кг. Жасурбек Латипов – Нарек Абгарян (Арманистон)
-60 кг. Фазлиддин Ғоипназаров – Лазаро Эстрада (Куба)
-81 кг. Ойбек Мамазулунов – Жамол Бошчак (Баҳрайн)
+91 кг. Мирзоҳиджон Абдуллаев – Филипп Хргович (Хорватия)

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга йўл олган 10 нафар боксчимиздан икки нафари Шаҳриёр Исоқов (-56 кг) ва Хуршидбек Норматов (-69 кг) жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:05, 21.10.2013.
Ўқилди: 4602 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик