Германия чемпионати доирасидаги «Майнц»га қарши учрашувида иккита голга ҳаммуаллифлик қилган Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце жамоага мошлашиб бораётганини таъкидлади.
«Жуда хурсандман. «Майнц» бошида бизга ўйин бермади, лекин кейин ҳаммаси ўз ўрнига тушди. Иккинчи таймда биз бўш зоналарни қидирдик ва гол урдик.
Ҳозирда ҳужум ёки ярим ҳимояда ўйнашим аҳамиятга эга эмас. Энг асосийси кўпроқ ваат майдонда бўлиш. Мен терма жамоа таркибида Швецияга қарши учрашувда майдонга тушдим, бугун эса «Майнц»га қарши. Булар менинг фойдамга ишлайди.
Қаерда ўйнашимнинг фарқи йўқ. Мен кўп нарсага қодирман»,- дейди футболчи.













