Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон U-17 - Марокаш U-17 (превью)

Баҳо:
+ | -

21 октябрь, душанба куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 2-тур учрашувида Марокаш ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Дилшод Нуралиев шогирдлари 18 октябрь куни Панама ўсмирлар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионати баҳсларини ғалаба билан бошлаган эди. Ўз навбатида, Марокаш терма жамоаси ҳам, 1-турда Хорватия ўсмирларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, айни дамда тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи ўринда бормоқда.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон амалдаги Осиё чемпиони сифатида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистоннинг ушбу ёш тоифасидаги мундиалдаги кетма-кет иккинчи иштироки ҳисобланади. 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган баҳсларда Алексей Евстафеев қўл остидаги терма жамоа чорак финалгача етиб борганди.

Маълумот ўрнида, бугунги рақиб - Марокаш ўсмирлар терма жамоаси мазкур ёш тоифасида ўз қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири саналади. Марокаш Африка қитъасида 2007 ва 2011 йилда чемпиони бўлган, 2009 йилда ўсмирлар ўртасида Африка чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритган.

БААдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган 21 нафар марокашлик футболчиларнинг 14таси европада - Бельгия, Голландия, Германия, Италия, Франция чемпионатларида тўп суради. Марокаш терма жамоасининг энг юлдуз футболчиларидан бири - терма жамоа сафида 11 рақамда ҳаракат қилаётган Италиянинг «Ювентус» ҳужумчиси Юнус Бну Марзуқ ҳисобланади. Шунингдек, Германия Бундеслигасида ўйнаётган Муҳаммад ал-Буаззати («Боруссия» Д ) ва Яссийн Хадрауи («Байер») ҳам жамоанинг энг ишонган футболчиларидан ҳисобланишади.

Таъкидлаш жоиз, 2-тур ўйинида Ўзбекистон ўсмирлари оқ рангли либосларда майдонда ҳаракат қилишса, марокашлик ўсмирлар қизил рангли либосларда майдонга тушишади. Ўйинни эса, Раул Орозка бошчилигидаги боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

БАА майдонларида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинлари арафасида ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Ҳалифа Осиё қитъаси жамоалари мазкур мусобақада ўзларидан яхши таассурот қолдириб, қитъа шаънини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдирди. Мезбон БААнинг Гондурасга қарши ўйини, шунингдек, Ўзбекистоннинг Панама устидан қозонган 2:0 ҳисобидаги ғалабаларининг шоҳиди бўлган Шайх Салмон Осиё термалари жаҳон миқёсида юқори ўринларда бўлишини истаётганини таъкидлади.

«U-17 Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг стартида Осиё терма жамоалари турли хил натижалар қайд этдилар, аммо аминманки, улар жаҳонда энг яхшилар қаторида бўлиш учун етарли салоҳиятга эгалар», - дейди ОФК президанти. Мезбонлар БАА, шу билан бирга Ироқ ҳам, ишончни сўндирмасликлари ва олдиндаги икки баҳсда ўз ўйинларини яхшилашга интилишлари лозим. Ишончим комилки, улар энди янада яхшироқ тайёргарлик билан майдонга тушишади ва иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритадилар».

«Эрон Аргентина билан 1:1 ҳисобини қайд этди ва ўйлашимча, улар бу мусобақада бундан ҳам яхшироқ натижага қодирлар».

«Мусобақани Россияни мағлуб этиш билан бошлаган Япониядан ва Панамани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистондан бизнинг умидларимиз катта», - дейди Шайх Салмон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги «С» гуруҳи, 2-туридан олган учрашув 21 октябрь, душанба куни Фужайра шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

U-17 ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ЖЧ.
«С» ГУРУҲИ, 2-ТУР
21 ОКТЯБРЬ. «ФУЖАЙРА» СТАДИОНИ. (21:00)
ЎЗБЕКИСТОН (U-17) - МАРОКАШ (U-17)
Бош ҳакам: Раул Ороска (Боливия)
Лайнсменлар: Эфреин Кастро (Кения), Ароель Валда (Боливия)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:58, 21.10.2013.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.