Жаҳон чемпионати саралашининг ўтиш ўйинларида Швецияга қарши баҳс олиб борувчи Португалия терма жамоаси устози Паоло Бенту олдиндаги ўйинлар ҳақида фикр билдирди.
«Биз Златан Иброҳимовичи бўлган жамоага қарши ўйнаймиз, лекин бизда ҳам юлдузлар бор. Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлар эканмиз, барча кучимизни шу икки ўйинга берамиз.
Агар бизга бошқа жамоалар тушганида ҳам шундай ҳолатда бўлардик. Бу ердаги жамоаларнинг барчаси жуда хавфли. Биринчи ўйин уйимизда бўлади. Ҳар икки ўйин учун алоҳида тактика ишлаб чиқиш керак.
Биринчи ўйинни уйда ўйнашнинг яхши ёки ёмон томони бор деб ўйламайман. Тўғри, ҳаммаси ўз майдонимизда ҳал бўлмайди. Шунинг учун мен шогирдларимга ҳаммасини биринчи ўйинда ҳал қилиш кераклигини айтаман»,- дейди Бенту.